Ўзбекистон ТИВ раҳбари Филиппин элчисини қабул қилди
Тошкент. 19 апрел. ЎзТАГ – 19-апрел куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Филиппин Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Теҳрон шаҳрида) этиб тайинланган Вильфредо С.Сантосни қабул қилди, деб хабар беради ўзбек ташқи сиёсий муассасасининг матбуот хизмати.
“Вазир Элчининг ишонч ёрлиқларини қабул қилар экан, уни мамлакатимиздаги фаолияти бошланиши билан табриклади ва унга муваффақиятлар тилади. Суҳбат давомида Ўзбекистон-Филиппин муносабатларининг истиқболлари, айрим халқаро ва минтақавий муаммолар муҳокама қилинди”, - дейилади хабарда.
Музокараларда икки томонлама ҳамкорлик ҳамда БМТ ва бошқа ташкилотлар доирасидаги алоқаларни мустаҳкамлашдан томонлар манфаатдор эканлиги тасдиқланди.
Учрашув давомида савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларни ривожлантириш, ўзаро ҳамкорликка доир мавжуд салоҳиятни амалга ошириш учун ҳуқуқий базани кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Сурат манбаи: https://www.uzdaily.uz/articles-id-37093.htm