Ўзбекистон ТИВ раҳбари Францияга расмий ташриф буюради
Тошкент. 28 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Францияга расмий ташриф буюради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) республика ТИВ матбуот хизматига асосланган ҳолда.
“2017-йилнинг 28-29-март кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов расмий ташриф билан Франция Республикасида бўлади”, - дейилади хабарда.
ТИВ маълумотларига кўра, ташриф давомида Париж шаҳрида Франция Ташқи ишлар ва халқаро тараққиёт вазири Жан-Марк Эро, Франция тараққиёт агентлиги ва Француз корхоналари ҳаракати “МEДEФ” раҳбарияти билан музокаралар олиб бориш ҳамда Марказий Осиё давлатлари ва Франция ташқи ишлар вазирлари учрашувида иштирок этиш кўзда тутилган.