Ўзбекистон ТИВ раҳбари Греция элчисини қабул қилди

Дата: 13:40, 13-04-2018.

Тошкент. 13 апрел. ЎзТАГ – 12-апрел куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Греция Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) этиб тайинланган Андреас Фриганасни қабул қилди, деб хабар беради ўзбек ташқи сиёсий муасасасининг матбуот хизмати.

“Ишонч ёрлиқларини топшириш маросимидан сўнг Вазир Элчини Ўзбекистонга тайинлангани билан табриклади ва юқори ва масъулиятли лавозимда муваффақиятлар тилади. Суҳбат давомида турли соҳалардаги Ўзбекистон-Греция мулоқотини янада мустаҳкамлашнинг истиқболли йўналишлари юзасидан фикр алмашилди”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, учрашувда икки томонлама муносабатлардаги янги ижобий ўзгаришлар қайд этилди. Хусусан, сўнгги ярим йил ичида ишбилармон доира вакиллари иштирокида иккита бизнес форуми ўтказилди, Ўзбекистон ва Афина савдо-саноат палаталари ўртасида ҳамкорлик тўгрисидаги Меморандум имзоланди, ўзаро манфаатли лойиҳалар тайёрланмоқда, шунингдек, икки давлат олий таълим муассасалари ўртасида алоқалар фаоллашди.

“Таъкидланганидек, шу кунларда мамлакатимизда бўлиб турган етакчи Греция компаниялари делегацияларининг кўп сонли учрашувлари ҳамкорликнинг янги жабҳаларини излаш имконини яратади”, - дейилади хабарда.

Суҳбатда ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги мунтазам сиёсий маслаҳатлашувлар, Савдо-иқтисодий ва фан-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўмита мажлисларини қайта бошлашга ўзаро қизиқиш билдирилди, бу эса ҳамкорликнинг мавжуд улкан салоҳиятни аниқлаш ва ҳаётга тадбиқ этиш имконини яратиши қайд этилди, деб қайд этилади яна хабарда.

Айрим халқаро ва минтақавий муаммоларни муҳокама қилиш доирасида БМТ ва бошқа кўп томонлама тузилмаларда ўзаро қўллаб қувватлаш масалалари кўриб чиқилди.

Сурат манбаи: https://www.mfa.gov.tm/ru/news/293

Янгилик билан ўртоқлашиш: