Ўзбекистон ТИВ раҳбари ИҲТ бош котибини қабул қилди

Дата: 15:58, 09-09-2016.

Тошкент. 9 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга ташриф буюрган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ияд бин Амин Маданини қабул қилди, деб хабар беради ТИМ матбуот хизмати жума куни.

“ТИВ раҳбари, меҳмонни кутиб олар экан, аввало, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг вафоти муносабати билан билдирилган таъзия ва далда сўзлари учун ўз миннатдорчилигини билдирди”, - дейилади хабарда.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон раислигида бўлиб ўтадиган ИҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясига тайёргарлик кўришнинг амалий масалалари муҳокама қилинди.

“ТИВК мажлисини муваффақиятли ўтказилишидан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлиги таъкидланди. Учрашувда қайд этилганидек, Ўзбекистон томонидан таклиф қилинган “Таълим ва маърифат – тинчлик ва бунёдкорлик сари йўл” деб номланган раислик шиорининг долзарблиги ва аҳамиятлилиги сабабли 43-сессия ва унинг якунлари ИҲТ тарихида қолади”, - деб хулоса қилинади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: