Ўзбекистон ТИВ раҳбари ҳинд тадқиқот ташкилотлари раҳбар ва экспертлари билан учрашди

Дата: 14:44, 22-08-2017.

Тошкент. 22 август. ЎзТАГ – 21 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Деҳли шаҳрида Ҳиндистон Мудофаа вазирлигининг Мудофаа тадқиқотлари ва таҳлил институти, Вивекананд халқаро жамғармаси ва Ҳиндистон Кузатув-тадқиқот жамғармаси раҳбарлари ва экспертлари билан учрашди, деб хабар беради ўзбек ташқи сиёсий муассасаси матбуот хизмати.

“Вазир томонидан ўтказилган тақдимот нуфузли Ҳиндистон таҳлилчи ва экспертларида катта қизиқиш уйғотди. Ушбу тақдимотда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан тасдиқланган 2017-2021-йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида батафсил маълумот берилди ва ушбу ҳужжат кўп қиррали Ўзбекистон-Ҳиндистон ҳамкорлиги учун Ҳиндистон тажрибаси ва технологиясини жалб қилган ҳолда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали янги имкониятлар яратиши қайд этилди”, - дейилади хабарда.

Абдулазиз Камилов ҳиндистонлик иштирокчилар томонидан берилган барча саволларга, хусусан, халқаро хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш масалалари ҳамда баъзи минтақа муаммоларига оид саволларга жавоб берди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: