Ўзбекистон ТИВ раҳбари Қирғизистон элчиси билан учрашди

Дата: 16:18, 13-09-2017.

Тошкент. 13 сентябр. ЎзТАГ – 2017 йилнинг 13 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Қирғизистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Данияр Сидиқовни қабул қилди, деб хабар қилади чоршанба куни ТИВ матбуот хизмати.

“Учрашув чоғида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 5-6 сентябр кунлари Қирғизистонга давлат ташрифи ва олий даражада бўлиб ўтган музокаралар доирасида эришилган келишувларни амалга оширишнинг аниқ масалалари муҳокама қилинди”, - дейилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: