Ўзбекистон ТИВ раҳбари испан депутати Педро Санц билан учрашди
Тошкент. 15 ноябр. ЎзТАГ –14-ноябр куни Мадрид шаҳрида ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Испания Қироллиги Сенати (Парламентнинг юқори палатаси) раиси биринчи ўринбосари Педро Санц билан учрашди, деб хабар беради ўзбек ташқи сиёсий муассаси матбуот хизмати.
“Учрашув давомида Ўзбекистон-Испания мулоқотини янада ривожлантириш ва парламентлараро алоқаларни чуқурлаштиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди. Таъкидланганидек, Ўзбекистон Олий Мажлиси ва Испания Бош Кортеслари ўртасида мунтазам алоқалар сиёсий, савдо-иқтисодий, ивестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади”, - дейилади хабарда.
Шунингдек, суҳбат давомида умумий кун тартибини аниқ мазмун ва қўшимчалар билан тўлдириш ҳамда ўзаро муносабатларга узоқ муддатли тус беришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги тасдиқланди.