Ўзбекистон ТИВ раҳбари ХХР элчисини қабул қилди

Дата: 14:37, 06-01-2018.

Тошкент. 6 январ. ЎзТАГ – 5 январь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Хитойнинг Фавқулодда ва Мухтор  элчиси Сун Лицзени қабул қилди, деб хабар беради ўзбек ташқи сиёсий иуассасаси матбуот хизмати.

“Суҳбат чоғида ҳамкорликнинг барча соҳаларидаги кенг қамровли Ўзбекистон – Хитой мулоқоти жадал хусусиятга эга эканлиги қайд этилди. Учрашувда таъкидланганидек, 2017 йилнинг май ойида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга тарихий давлат ташрифи ва ХХР раиси Си Цзиньпин ва мамлакатнинг бошқа раҳбарлари билан музокаралари икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарди ҳамда давлатлар раҳбарлари ўртасидаги ўзаро ишончнинг юқори даражада эканлигини намойиш этди”, - дейилади хабарда.

Ўзбекистонда ўз дипломатик миссиясини якунлаётгани муносабати билан элчига кўп йиллик муваффақиятли фаолияти ва мамлакатлар ўртасидаги кенг қамровли соҳаларда ва йўналишларда ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирилди.

Сурат манбаи: https://www.gazeta.uz/ru/2018/01/06/china/

Янгилик билан ўртоқлашиш: