Ўзбекистон ТИВ раҳбари хорижий инвестициялар оқими сустлигининг сабабларини санаб ўтди
Тошкент. 31 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов хорижий инвестициялар оқими сустлигининг сабабларини санаб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
У 27 майда Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида қилган чиқишида бу сабабларга валютани конвертация қилиш ва фойдани олиб чиқиб кетиш билан боғлиқ муаммолар, банк-кредит тизимининг мукаммал эмаслиги, инвесторлар ҳуқуқларининг суст ҳимояланганлиги, етаклича самарали бўлмаган суд тизими, маъмурий-бюрократик тўсиқлар, лицензия ва рухсатномалар олишнинг мураккаб тизими, пайт инвестицион рейтинглар киришини айтиб ўтди.