Ўзбекистон ТИВ раҳбари Малайзия элчисини унинг мамлакатдаги миссияси якунлаётгани муносабати билан қабул қилди

Дата: 15:17, 19-02-2018.

Тошкент. 19 феврал. ЎзТАГ – 19-феврал куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизда ўз миссиясини якунлаётган Малайзия Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Дато Нораини бинти Абд Ҳамидни қабул қилди, деб хабар беради ўзбек ташқи сиёсий муассаси матбуот хизмати.

“Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва истиқболли йўналишлари, қатор долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар муҳокама қилинди. Ўзаро савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларни кенгайтириш соҳасидаги Ўзбекистон ва Малайзиянинг фаол мулоқоти икки давлат манфаатларига бирдек жавоб бериши таъкидлаб ўтилди”, - дейилади хабарда.

Учрашувда туризм соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Қайд этилганидек, Малайзия фуқаролари учун 2018-йил 10-февралдан эътиборан 30 кунгача визасиз тартиб жорий этилиши ҳамда “Тошкент – Куала-Лумпур – Тошкент” йўналишида тўғридан тўғри авиярейслар Малайзиядан туристик оқимларнинг янада кўпайиши, жумладан Самарқанд ва Бухоро исломий едгорликларида зиёрат ҳажми ошишига хизмат қилади.

“Ўзбекистонда дипломатик миссиясини якунлаётгани муносабати билан Элчига икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси учун миннатдорчилик изҳор этилди. Муҳтарама Дато Нораини бинти Абд Ҳамид ўз навбатида, Ўзбекистондаги фаолияти доимий равишда қўллаб қуватлангани учун ўз миннатдорчилигини билдирди”, - деб хулоса қилинади хабарда.

Сурат манбаи: https://www.uzdaily.uz/articles-id-32765.htm

Янгилик билан ўртоқлашиш: