Ўзбекистон ТИВ раҳбари РФ Мудофаа вазири ўринбосари билан учрашув ўтказди

Дата: 17:41, 08-10-2015.

Тошкент. 8 октябр. ЎзТАГ – 7 октябрда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатга ташриф буюрган Россия Федерацияси мудофаа вазири ўринбосари Анатолий Антоновни қабул қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) РФ Мудофаа вазирлиги сайтидаги маълумотга ассоланган ҳолда.

“Учрашувда Ўзбекистон-Россия минтақавий ва глобал хавфсизлик, мавжуд хафвларни бартараф қилишда ҳаракатларни бирлаштириш масалалари муҳокама қилинди”, - дейилади муассаса хабарида.

Россия ҳарбий муассаси бошлиғи ўринбосари Антонов Ўзбекистон билан ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик минтақада барқарорликни сақлашда муҳим омил эканлигини таъкидлаб ўтди.

А.Антонов ҳарбий соҳадаги биргаликдаги ҳаракатлар Марказий Осиёда хавфсизлик, тинчлик ва хотиржамликни таъминлашга мақбул замин яратишини таъкидлаб ўтди.

Бундан ташқари, Россия мудофаа вазири ўринбосари Анатолий Антонов Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги илтимосига биноан Россиянинг Суриядаги ҳарбий операцияларидан кўзланган мақсад нимадан иборатлиги ҳақида тушунтириш берди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: