Ўзбекистон ТИВ раҳбари Россияга амалий ташриф билан боради

Дата: 14:15, 28-05-2018.

Тошкент. 28 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Россияга амалий ташриф билан боради, деб хабар беради Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

“2018-йилнинг 28-30-май кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов амалий ташриф билан Россияда бўлади ва “Примаков ўқувлари” анъанавий халқаро форумида иштирок этади ҳамда нутқ сўзлайди”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, Москва шаҳрида баъзи икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказилиши кутилмоқда.

Сурат манбаи: https://ok.ru/sputniktj/topic/66681757991032

Янгилик билан ўртоқлашиш: