Ўзбекистон ТИВ раҳбари Россияга таъзия билдирди

Дата: 11:46, 04-11-2015.

Тошкент. 4 ноябр. ЎзТАГ – 3-ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Россия Федерациясининг Тошкент шаҳридаги элчихонасига ташриф буюрди ва A321 самолётининг Мисрдаги ҳалокати муносабати билан таъзия билдирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“ТИВ раҳбари 200 зиёд инсоннинг фожиали ҳалок бўлишига олиб келган 2015-йил 31-октябрда Россия йўловчи самолётининг Миср ҳудудидаги фалокати муносабати билан таъзия билдирди ва Ҳамдардлик китобига қайд киритди”, - дейилади ТИВ хабарида.

Ўз навбатида, Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденов Ўзбекистон президенти И.Каримовнинг Россия президенти В.Путин номига йўллаган далда ва ҳамдардлик сўзлари учун ўз миннатдорчилигини билдирди.

Эслатиб ўўтамизки, 31 октябрда “Когалымавиа” авиакомпаниясининг Шарм-аш-Шайхдан Санкт-Петербургга йўл олган A321 самолёти Мисрдаги Синай ярим ороли шимолида ҳалокатга учрашган эди. Лайнер бортида 224 киши бўлган. Уларнинг бари оламдан ўтган.

Ҳозирда ҳалокат жойида қидирув ишлари бўлиб ўтмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: