Ўзбекистон ТИВ раҳбари Саудия Арабистони қироли вафоти муносабати билан таъзия изҳор қилди

Дата: 15:41, 26-01-2015.

Тошкент. 26 январЎзТАГ – Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири (ТИВ) Абдулазиз Камилов Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Тошкент шаҳридаги Элчихонасига ташриф буюрдидея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Мамлакат ташқи сиёсий муассасаси маълумотларига кўра, ТИВ раҳбари Элчи Абдулраҳмон ал-Шаяга Исломнинг Икки Муқаддас Масжиди Ходими, Саудия Арабистони Подшоҳи Абдулла бин Абдулазиз Ол Сауд вафоти муносабати билан таъзия билдирди ва Ҳамдардлик китобига қайд киритди.

Ўз навбатида, элчи Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд номига йўллаган мактубида далда ва ҳамдардлик билдирганлиги учун ўзининг самимий миннатдорчилигини изҳор қилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: