Ўзбекистон ТИВ раҳбари ва Туркия элчиси иккитомонлама кун тартиби масалаларини муҳокама қилдилар

Дата: 17:45, 04-11-2014.

Тошкент. 4 ноябр. ЎзТАГ – Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва Туркия Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Номиқ Гунер Эрпул иккитомонлама кун тартиби масалаларини муҳокама қилдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ТИВ матбуот хизматига асосланган ҳолда.

Муассаса маълумотларига кўра, суҳбат чоғида икки томон кун тартибининг айрим масалалари ҳамда минтақавий ва халқаро даражадаги муаммолар муҳокама қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Туркия Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ўтказиш юзасидан фикр алмашилди. Ушбу маслаҳатлашувлар давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик ҳолати ва истиқболларини кўриб чиқиш ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро алоқаларнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашиш режалаштирилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: