Ўзбекистон ТИВ раҳбари ватандошлари саволларига уч соат давомида жавоб берди

Дата: 16:45, 06-07-2017.

Тошкент. 6 июл. ЎзТАГ – 5 июл куни Ўзбекистон Ташқи ишлари вазири Абдулазиз Камилов “O‘zbekiston” ва “MY5” телеканаллари орқали намойиш этилган тўғридан-тўғри мулоқот давомида ватандошларини 39 саволларига жавоб берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ТИВ маълумотига кўра, тўғридан-тўғри мулоқот 2 соат 51 дақиқа давом этган. Саволлар мамлакат ичидаги, хориждаги ва студиядаги фуқаролар томонидан берилган.

Саволларнинг аксарияти қисми фуқаролик, ҳужжатлар йуқолганда уларни тиклаш, қариндошлар ва яқинларни қидириш, турли мураккаб ҳаётий ҳолатларда ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ бўлган муаммолар ва бошқа кўплаб масалаларни ўз ичига олди.

Ўзбекистоннинг қўшни давлатлар, дунёнинг бошқа мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар билан муносабатига таалуқли бўлган кескин савлоллар ҳам Абдулазиз Камилов эътиборидан четда қолмади.

Телеэфир якунланганидан сўнг Ташқи ишлар вазири миллий ва хорижий ОАВ ходимлари билан учрашди ва уларни қизиқтирган барча саволларга жавоб берди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: