Ўзбекистон ТИВ раҳбари вазирлик ходимларининг бир гуруҳига президент номидан эсдалик нишонларини топширди

Дата: 18:24, 30-08-2016.

Тошкент. 30 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов вазирликнинг бир гуруҳ ходимларига президент номидан “Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил” эсдалик нишонларини топширди, деб хабар беради ТИВ матбуот хизмати.

“Қисқа тақдирлаш маросимидан кейин мукофатланганлар ўз хизматларини юқори баҳоланганлиги учун давлатимиз раҳбарига миннатдорчилик билдиришди ва тез кунда соғайиб кетишларини тилашди”, - дейилади сешанба куни тарқатилган хабарда.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда Мутақиллик куни 1 сентябрда нишонланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: