Ўзбекистон ТИВ раҳбари Япониянинг янги элчисини қабул қилди

Дата: 12:21, 08-09-2016.

Тошкент. 8 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Япониянинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Нобуаки Итони қабул қилди, деб хабар беради чоршанба куни ТИВ матбуот хизмати.

“Нобуаки Ито Япония раҳбарияти номидан Ўзбекистон Ҳукумати ва халқига Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этди”, - дейилади хабарда.

Вазир ҳамдардлик ва далда сўзлари ҳамда Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида бўлиб ўтган мотам маросимларида Япония Ҳукумати делегациясининг иштироки учун Элчига миннатдорчилик билдирди.

Мулоқот давомида Ўзбекистон-Япония ҳамкорлигини янада ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари ҳам муҳокама қилинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: