Ўзбекистон ТИВ ҚРнинг Иссиқкўл вилоятида ЙТҲда жабрланганлар рўйхатини эълон қилди
Тошкент. 4 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятида рўй берган йўл-транспорт ҳодисасида жабрланганларнинг рўйхатини эълон қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекистоннинг Бишкек шаҳридаги элчихонасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2017 йилнинг 3 июл куни Қирғизистон Республикаси Иссиқкўл вилоятининг Қизил Ўрук қишлоғида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқаролари жароҳат олган”, - дейилади ТИВ сайтида жойлаштирилган хабарда.
Таъкидланишича, жабрланувчиларга жойида керакли ёрдамни кўрсатиш мақсадида мазкур ҳудудга элчихонанинг консуллик бўлим вакили етиб келган.
Жабрланган фуқаролар қуйидагилар:
1. Орлова Елена Александровна, 1976 йилда туғилган;
2. Орлов Игорь, 2006 йилда туғилган;
3. Орлова Вероника, 2006 йилда туғилган;
4. Ли Яна Андреевна, 2004 йилда туғилган;
5. Хан Жанна Михайловна, 1969 йилда туғилган;
6. Обьедкова Людмила Александровна, 1952 йилда туғилган.