Ўзбекистон ТИВ Россия ва Латвия элчилари билан учрашувлар бўлиб ўтди

Дата: 22:59, 09-02-2016.

Тошкент. 9 феврал. ЎзТАГ - Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Россия ва Латвия элчилари Владимир Тюрденев ва Эдгарс Бондарслар билан учрашувлар бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон раҳбарининг ШҲТнинг Уфадаги Ислом Каримов россиялик ҳамкасби Владимир Путиндан Россияга ташриф таклифини олган эди. В.Тюрденевнинг сўзларига кўра, ҳозирда ушбу муҳим воқеага тайёргарлик давом этмоқда.

2015 йилнинг 9 ойида Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айланмаси $2,14 млрдни ташкил қилган.

Латвия элчиси билан учрашувда Ўзбекистон ва Латвиянинг 2015-йилдаги муносабатлари якунлари сарҳисоб қилинди ҳамда турли соҳалардаги ҳамкорликни жорий йилда ва истиқболда янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари муҳокама этилди.

Шунингдек, парламентлараро ва ташқи ишлар вазирликлари даражасидаги режалаштирилган учрашувлар ҳамда ҳамкорлик бўйича қўшма институтларнинг навбатдаги мажлислари жадвали ва кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон ва Латвиянинг 2014 йил якуни бўйича товар айланмаси $245,7 млнни, 2015 йилнинг 9 ойида $134,1 млнга тенглашган.

Ўзбекистон Республикасида латвиялик сармоядорлар иштирокида 32 корхона, 16 латвия компаниялари ваколатхоналари мавжуд.

“Ўзбекистон Республикаси ва ЕИ ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида”ги келишувга мувофиқ, икки мамлакат ўртасидаги савдода энг қулай савдо режими амал қилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: