Ўзбекистон ТИВ ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижроя қўмитаси директори қабул қилинди

Дата: 09:31, 10-02-2016.

Тошкент. 10 феврал. ЎзТАГ – Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (ШҲТ МАТТ) Ижроия қўмитаси директори Евгений Сисоевни қабул қилди, деб хабар беради ТИВ матбуот хизмати.

“Вазир Е.Сисоевни ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгаши қарорига биноан уч йил муддатга қўмита директори лавозимига киришганлиги билан табриклади ҳамда терроризм, экстремизм ва сепаратизмга қарши курашда ШҲТга аъзо давлатлар ҳамкорлигини таъминловчи асосий орган – МАТТ фаолиятига Ўзбекистон муҳим аҳамият қаратишини таъкидлади”, - дейилади хабарда.

Бўлиб ўтган суҳбат давомида ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг Тошкент саммитига тайёргарлик кўриш юзасидан фикр алмашилди, шунингдек, МАТТ Ижроия қўмитасининг 2016-йилда ва истиқболдаги фаолиятининг устувор йўналишлари муҳокама қилдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: