Ўзбекистон ТИВ Швейцариянинг янги элчисидан ишонч ёрлиқлари нусхаси қабул қилинди

Дата: 16:10, 09-08-2017.

Тошкент. 9 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Швейцария Конфедерациясининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Оливе Шавдан ишонч ёрлиқлари нусхасини қабул қилди. Бу ҳақида чоршанба куни ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

“Суҳбат давомида Ўзбекистон-Швейцария ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати, уни янада мустаҳкамлашнинг истиқболлари, шунингдек, долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар муҳокама қилинди”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, учрашувда турли даражаларда икки томонлама алоқаларни фаоллаштириш, вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказиш амалиётини давом эттириш, ўзаро савдони ошириш, инвестицион ва молиявий ҳамкорлик ҳамда маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтиришдан томонлар манфаатдорлиги тасдиқланди.

Таъкидланишича, музокараларда Швейцариянинг қонунчилик ва бошқа масалалардаги тажрибасини 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш давомида қўллаш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: