Ўзбекистон ТИВ ҳузуридаги “Жаҳон” ААга янги директор тайинланди

Дата: 14:49, 12-05-2016.

Тошкент. 12 май. ЎзТАГ – Аброр Гулямов “Жаҳон” ахборот агентлигининг янги директори этиб тайинланди. Бу ҳақида Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

“2016 йилнинг 11 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ТИВ “Жаҳон” ААнинг янги директори Аброр Гулямовни жамоага таништирди”, - дейилади хабарда.

А.Гулямов бундан олдин Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги (Туркия) Бош консулхонаси раҳбари сифатида ишлаган. У ушбу лавозимда 2010 йилдан буён ишлаган Фозил Қўқонбоев ўрнига келди.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон ТИВ қошидаги “Жаҳон” ахборот агентлиги 1995 йил ноябрида ташкил этилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: