Ўзбекистон ТИВ ватандошларни Малайзиянинг муҳожирлик талаблари ҳақида огоҳлантирди

Дата: 13:06, 07-11-2018.

Тошкент. 7 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) ватандошларни Малайзиянинг муҳожирлик талаблари ҳақида огоҳлантирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Малайзия миграция талабларига биноан, ушбу мамлакатга ташриф буюраётган хорижий фуқаролар қуйидагиларни тақдим этишлари шарт: мазкур давлатга кирган санадан бошлаб амал қилиш муддати 6 ойдан кам бўлмаган фуқаролик паспорти ёки ҳаракатланиш ҳужжати; Малайзия ҳудудида бўлишлари учун етарли моддий маблағга эга эканликларини исботлашлари; қайтиш ёки учинчи давлатга бориш чиптаси”, - дейилади Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарида.

Сурат манбаи: https://regnum.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: