Ўзбекистон ТИВ ўзбек-итальян муносабатларининг ривожи муҳокама қилинди

Дата: 17:53, 16-02-2016.

Тошкент. 16 феврал. ЎзТАГ – Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Италия Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Риккардо Манара билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ТИВ хабар қилишларча, мулоқот чоғида икки томон алоқаларига оид амалий масалалар муҳокама қилинди.

Маълумот ўрнида, Итальян Республикаси Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини 1992 йил 10 январда тан олган. Дипломатик алоқалар эса 1992 йилнинг 24 мартда ўрнатилган.

Ўша йилнинг сентябридан бери Тошкентда Италия элчихонаси мавжуд. 1998 йил январда Римда Ўзбекистон элчихонаси очилган.

2015 йил 11 декабрда Тошкентда Луиджи Иперти бошлиқ Ўзбек-Итальян савдо палатаси ташкил этган ўзбек-итальян бизнес-форуми бўлиб ўтди.

Итальян делегацияси таркибида автомобиль қисмлари, бутловчи қисмлар ва машинасозлик саноати ишлаб чиқарувчилар вакиллари бор эди.

Бизнес-форум якунлари бўйича икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида итальян компанияларини Ўзбекистондаги лойиҳаларни, хусусан, мото- ва квадроцикллар ишлаб чиқариш, темир йўл тармоғи учун вагонларни зарур қисмлар билан таъминлаш соҳаларида қатнашишга фаол жалб қилиш масалалари ўрганилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: