Ўзбекистон ТИВ Жазоирнинг Ўзбекистондаги миссиясини якунлаётган элчисини қабул қилинди

Дата: 12:11, 14-01-2015.

Тошкент. 14 январ. ЎзТАГ – Куни-кеча Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатда ўз миссиясини якунлаётган Жазоир Халқ Демократик Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Рамдан Мекдудни қабул қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ТИВдан хабар беришларича, учрашувда Ўзбекистон-Жазоир муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон томони ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдаги Элчининг беш йиллик фаолиятини ҳамда сўнгги ойларда Тошкентдаги дипломатик корпус дуаени вазифасини бажаришдаги хизматини юқори баҳолади ва самимий тилаклар билдирди.

Ўз навбатида Элчи дипломатик вазифасини ўташи учун Ўзбекистонда яратилган қулай шароитлар учун миннатдорчилик билдирди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: