Ўзбекистон ТИВда АҚШ Давлат департаменти делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

Дата: 14:58, 29-10-2014.

Тошкент. 29 октябр. ЎзТАГ – Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва АҚШ Давлат департаменти вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ТИВдан хабар қилишларича, америка делегациясига Департаментнинг Марказий Осиё идораси раҳбари Грейс Шелтон бошчилик қилди. Учрашувда томонлар ўзбек-америка муносабатларининг амалий жиҳатлари ҳақида фикр алмашдилар.

Эслатиб ўтамизки, ҳозирда ўзбек бозорида АҚШ компаниялари иштирокидаги 190 корхона фаолият юритмоқда. Уларнинг 53таси 100% хориж капиталига очилган. Мамлакатда АҚШнинг 40 корпорациялари ваколатхоналари рўйхатга олинган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: