Ўзбекистон ТИВда АҚШ давлат котибининг биринчи ўринбосари билан учрашув бўлиб ўтди

Дата: 17:59, 24-07-2015.

Тошкент. 24 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси биринчи ўринбосари Ричард Ҳоугландни қабул қилди. Бу ҳақида ТИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

“Томонлар суҳбат доирасида сиёсий, савдо-иқтисодий, гуманитар ва бошқа соҳалардаги иккитомонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилдилар ҳамда айрим халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашдилар”, – дейилади ташқи сиёсий муассаса матбуот хизмати хабарида.

Учрашувда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Леора Спратлен ҳам иштирок этди.

Р.Хоугланднинг ташрифидан кўзланган мақсад – иккитомонлама маслаҳатлашувлар ўтказишдан иборат. У 2014 йил феврада ҳам ушбу мақсадда Ўзбекистонга келган эди.

Эслатиб ўтамизки, Ричард Хоугланд ҚШ Давлат котибининг ёрдамчиси биринчи ўринбосари лавозимида 2013 йил октябрдан бери ишлайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: