Ўзбекистон ТИВда АҚШ элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Дата: 13:16, 12-07-2018.

Тошкент. 12 июл. ЎзТАГ – Куни-кеча, 11-июл куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Америка Қўшма Штатлари Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди, деб хабар беради ўзбек ташқи сиёсий муассасасининг матбуот хизмати.

“Томонлар суҳбат давомида Ўзбекистон-АҚШ кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, минтақа муаммоларини муҳокама қилиш чоғида алоҳида эътибор 2018-йил 27-март куни Афғонистон бўйича халқаро конференцияда қабул қилинган Тошкент декларацияси қоидаларини амалга оширишга қаратилди.

Сурат манбаи: http://knews.kg/2013/02/06/pamela-spratlen-razvitie-stranyi-nachinaetsya-s-borbyi-s-korruptsiey/

Янгилик билан ўртоқлашиш: