Ўзбекистон ТИВда АҚШ элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Дата: 16:49, 09-11-2016.

Тошкент. 9 ноябр. ЎзТАГ – 8-ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

 “Суҳбат давомида АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шенноннинг 27-29-октябр кунлари Ўзбекистонга ташрифи доирасида бўлиб ўтган Ўзбекистон-АҚШ учрашувлари ва музокаралари натижалари муҳокама қилинди”, - дейилади хабарда.

Шунингдек учрашувда икки томон кун тартибининг бошқа масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: