Ўзбекистон ТИВда АҚШ конгрeссмeнлари билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент. 23 ноябр. ЎзТАГ – 22-ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Тошкент шаҳрида бўлиб турган конгрессмен Трент Келли бошчилигидаги АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси аъзолари гуруҳи билан учрашди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
ТИВ маълумотига кўра, учрашувда парламентлараро алоқаларни ривожлантириш нуқтаи назаридан Ўзбекистон ва АҚШ муносабатларининг ҳолати ҳамда истиқболлари, икки томон кун тартибида ижобий тенденцияларни қонунчилик жиҳатидан қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, АҚШ томони Президент Шавкат Мирзиёевнинг Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги ва ноябр ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган халқаро конференциядаги дастурий нутқларида ифодаланган Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий истиқболли йўналишлари тўғрисида хабардор қилинди.
Учрашувда АҚШ Элчиси Памела Леора Спратлен иштирок этди.


