Ўзбекистон ТИВда АҚШ ва Канаданинг Бухоро яҳудийлари конгресси делегациясини қабул қилди
Тошкент. 18 декабр. ЎзТАГ – Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов республикада бўлиб турган президент Борис Кандов бошчилигидаги АҚШ ва Канаданинг Бухоро яҳудийлари конгресси делегациясини қабул қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ЎзР. ТИВ сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.
Суҳбат чоғида маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда, шунингдек, Ўзбекистон-АҚШ муносабатлари доирасида ҳамкорликни янада ривожлантиришдан икки томон ҳам манфаатдорлиги тасдиқланди.
АҚШ ва Канаданинг Бухоро яҳудийлари конгресси аъзолари мамлакатимизга 21-декабрда бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатларининг маҳаллий Кенгашларига сайловда кузатувчилар сифатида келганлар, деб таъкидланади ташқи сиёсий муассаса хабарида.