Ўзбекистон ТИВда АҚШда эришилган келишувлар муҳокама қилинди

Дата: 14:01, 03-10-2017.

Тошкент. 3 октябр. ЎзТАГ – АҚШ делегацияси Самарқандда БМТ шафелигида ноябр ойида ўтказиладиган юқори даражадаги халқаро анжуманда иштирок этади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу масала 2-октябр куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов АҚШнинг элчиси Памела Спратлен билан учрашувида муҳокама қилинди.

ТИВ маълумотларига кўра, учрашувда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 18-20-сентябрда АҚШга ташрифи якунлари, АҚШнинг йирик бизнес вакиллари билан учрашувлар ҳамда эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди.

Музокаралар чоғида турли даражаларда бўлажак иккитомонлама учрашувлар жадвали ва кун тартиби, жумладан Самарқандда БМТ шафелигида ноябр ойида ўтказиладиган “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзусига бағишланган юқори даражадаги халқаро анжуманда АҚШ делегацияси иштироки юзасидан фикр алмашилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: