Ўзбекистон ТИВда АҚШнинг янги элчиси қабул қилинди

Дата: 20:21, 21-01-2015.

Тошкент. 21 январ. ЎзТАГ – Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистон Республикасига янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбек ташқи сиёсий муассасаси сайтидаги маълумотга кўра, элчи вазирга ишонч ёрлиқлари нусхасини топширган.

Учрашув давомида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги муносабатларнинг ҳолати ҳамда 2014-йил 1-2-декабр кунлари Тошкент шаҳридаги ўзаро сиёсий маслаҳатлашувларнинг бешинчи раунди доирасида эришилган келишувларнинг амалга ошиш жараёни муҳокама қилинди.

Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек томонлар баъзи халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар, дейилади вазирлик маълумотида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: