Ўзбекистон ТИВда афғон делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

Дата: 15:04, 27-09-2017.

Тошкент. 27 сентябр. ЎзТАГ – 25-26 сентябр кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида мамлакатга амалий ташриф билан келган Афғонистон Ислом Республикаси Миллий хавфсизлик кенгашининг ташқи алоқалар ва минтақавий ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Моҳаммад Қосим Лудин бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради ўзбек ташқи сиёсий муассасаси матбуот хизмати.

“Делегация таркибига Афғонистон президентининг МДҲ масалалари бўйича махсус вакили офиси, савдо ва саноат, адлия, ташқи ишлар вазирликлари ва Фуқаро авиацияси мустақил бюроси вакиллари кирган”, - дейилади хабарда.

“Музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Афғонистоннинг ваколатли идоралари томонидан кўриб чиқилаётган ҳукуматлараро битимлар лойиҳалари юзасидан ҳам фикр алмашилди. Афғонистон Элчиси Сайид Шаҳобиддин Тимурий ташқи ишлар вазирлигидаги суҳбатда иштирок этди”, - дейилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: