Ўзбекистон ТИВда афғон махсус вакили билан учрашув бўлиб ўтди

Дата: 13:09, 31-05-2017.

Тошкент. 31 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон ТИВда афғон махсус вакили билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2017 йилнинг 30 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Афғонистон Ислом Республикаси Президентининг МДҲ давлатлари билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича махсус вакили Муҳаммад Шокир Коргар билан учрашув бўлиб ўтди”, - дейлади ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Учрашувда мамлакатларимиз ўртасида 2017 йили тўлақонли ҳамкорликни янада ривожлантириш Режасини (“Йўл харитаси”) амалга ошириш доирасидаги қўшма ишларнинг бориши батафсил муҳокама қилинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: