Ўзбекистон ТИВда Amnesty International билан ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди

Дата: 16:16, 24-05-2018.

Тошкент. 24 май. ЎзТАГ – 24-май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Amnesty International халқаро ноҳукумат ташкилотининг (ХНТ) Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Мари Струтерс бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

“Суҳбат давомида Ўзбекистон ва “Амнестй Интернатионал” ХНҲТ ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди”, - дейилади хабарда.

Мари Струтерс ва унинг ҳамроҳлари Бош прокуратура, Олий суд, қатор вазирлик ва идораларда, бир қатор нодавлат ва нотижорат ташкилотлари вакиллари билан учрашувлардан олган таассуротлари тўғрисида сўзлаб бердилар.

ТИВдаги учрашувда Ўзбекистон томонининг “Амнестй Интернатионал”дан яширадиган ёки муҳокама кун тартибидан олиб ташланадиган масалалари йўқлиги қайд этилди.

“Мамлакатимиз суд тизимида инсонпарварликни ошириш бўйича ишлар олиб борилмоқда, радикализмга қарши курашда анъанвий, аксариат ҳолларда репрессив кўриниш олган чоралардан воз кечилмоқда. Кўпроқ эътибор профилактика, иш билан таъминлаш, ижтимоий реабилитация, маърифат ва тарбияга қаратилмоқда.”, - кайд етилади хабарда.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон эришилган натижада тўхтаб қолмаслик ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида аниқ саъй-ҳаракатларини давом эттиришни қатъиян мақсад қилган.

Эслатиб ўтамизки, Amnesty International делегацияси Тошкентда 21 майда етиб келган эди.

Сурат манбаи: http://www.jvpnews.com/srilanka/04/163461

Янгилик билан ўртоқлашиш: