Ўзбекистон ТИВда Бангладеш делегацияси қабул қилинди

Дата: 12:59, 12-04-2018.

Тошкент. 12 апрел. ЎзТАГ – 11 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизда бўлиб турган Бангладеш Халқ Республикаси Ташқи ишлар давлат вазири Шаҳрияр Алам бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар беради ўзбек ташқи сиёсий муасассасининг матбуот хизмати.

“Аввалроқ (10 апрелда – ЎзТАГ) таркибида бизнес вакиллари бўлган Бангладеш делегацияси Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан биргаликда ташкил этилган икки давлат ишбилармон доиралари семинарида иштирок этди, шунингдек, Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида музокаралар ўтказди ва Самарқанд ва Бухоро вилоятларида бўлди”, - дейилади хабарда.

Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган учрашувда икки томонлама ва халқаро кун тартибидаги масалалар муҳокама қилинди.

Музокараларда Бангладеш Элчиси Мосуд Маннан иштирок этди.

Сурат манбаи: http://www.uzbekistan24.uz/ru/novosti/?PAGEN_7=15&SIZEN_7=12&PAGEN_1=104&SIZEN_1=12

Янгилик билан ўртоқлашиш: