Ўзбекистон ТИВда БМТ минтақавий маркази раҳбари билан учрашув бўлуб ўтди

Дата: 19:43, 11-08-2017.

Тошкент. 11 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида (ТИВ) БМТ минтақавий маркази раҳбари билан учрашув бўлуб ўтди, деб хабар беради жума куни муассаса матбуот хизмати.

“Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов “Марказий Осиё – Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналиши” номли халқаро конференцияда иштирок этиш учун Тошкентга ташриф буюрган БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази (МОПДММ) раҳбари Петко Драганов билан учрашди”, - дейилади хабарда.

Суҳбат чоғида форум мавзуси юзасидан фикр алмашилгани хабар берилган.

Таъкидланганидек, мазкур учрашув жорий йилнинг ноябр ойида Самарқанд шаҳрида БМТ шафелигида бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё: бир ўтмиш ва бир келажак, барқарор ривожланиш ва ўзаро фаровонлик учун ҳамкорлик” номли халқаро конференциянинг дебочаси ҳисобланади. Мазкур тадбирга нафақат минтақа мамлакатлари, балки дунёнинг бошқа давлатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари, етакчи халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари таклиф қилинган ва улар ўз иштирокларини тасдиқлашди”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, учрашувда минтақа кун тартибининг бошқа масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: