Ўзбекистон ТИВда Буюк Британия элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Дата: 17:45, 18-09-2014.

Тошкент. 18 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Буюк Британиянинг элчиси Жордж Эдгар билан учрушув бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2014 йилнинг 17 сентябрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Жордж Эдгарни қабул қилди. Мулоқот чоғида турли соҳалардаги ўзбек-британ муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди, шунингдек, учрашувда долзарб ҳудудий ва халқаро масалалар ҳам кўриб чиқилди”, - деб қайд этилади ташқисиёсий муассаса хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: