Ўзбекистон ТИВда ЕИ билан кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим лойиҳаларини ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди

Дата: 13:35, 23-05-2018.

Тошкент. 23 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон ТИВда ЕИ билан кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим лойиҳаларини ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди, деб хабар беради Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги.

“22-май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Европа Иттифоқи Кенгашининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича Ишчи гуруҳи (COEST) раҳбари Ютта Эдтхофер билан учрашув бўлиб ўтди. Ю.Эдтхофер мамлакатимизга ташриф буюрган ЕИ делегациясига бошчилик қилмоқда”, - дейиилади хабарда.

Таъкидланишича, суҳбат давомида Ўзбекистон ва ЙИ ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари, турли даражаларда эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди.

Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битим, шунингдек, ЕИнинг Марказий Осиё бўйича янги Стратегияси лойиҳаларини ишлаб чиқиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилгани ҳам айтиб ўтилган.

Сурат манбаи: http://news.ivest.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: