Ўзбекистон ТИВда ЕИ Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашув бўлиб ўтди

Дата: 10:37, 22-07-2015.

Тошкент. 22 июл. ЎзТАГ – Куни-кеча Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Европа Иттифоқининг (ЕИ) Марказий Осиё (МО) бўйича махсус вакили Питер Бурианини қабул қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ташқи сиёсий муассаса маълумотларига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари ҳамда турли соҳалардаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинган.

Томонлар мулоқот чоғида Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича стратегиясининг амалий аҳамияти ва самарадорлигини ошириш масалалари юзасидан фикр алмашдилар ҳамда долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар кўриб чиқдилар.

Эслатиб ўтамизки, ЕИ ва Ўзбекистон ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани 1996 йилда имзолаганлар. 2011 йилда Европа Иттифоқи республикада ўз ваколатхонаси – Европа делегациясини очди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: