Ўзбекистон ТИВда Энергетика хартия бош котиби билан учрашув ўтказилди
Тошкент. 6 ноябр. ЎзТАГ – Куни-кеча Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Энергетика хартияси бош котиби Урбан Руснак билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ташқи сиёсий муассаса сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.
У.Руснак Ўзбекистонга 5-6-ноябр кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган Халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун келган.
Томонлар Ўзбекистон ва 54 давлат ва Европа Иттифоқини бирлаштирган Энергетика хартияси котибияти ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилдилар.
Суҳбат давомида У.Руснак илтимосига кўра мамлакат энергетикасини янада ривожлантириш, соҳани муқобил манбалардан фойдаланган ҳолда комплекс замонавийлаштиришга қаратилган Ўзбекистондаги кўплаб давлат дастурлари тадбиғининг амалий масалалари тўғрисида маълумот берилди.
Учрашувда энергетика соҳасидаги баъзи минтақавий муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашилди.