Ўзбекистон ТИВда ЕТҲХ Департаменти директори билан учрашув бўлиб ўтди

Дата: 17:23, 17-12-2014.

Тошкент. 17 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Европа ташқи фаолият хизмати (ЙТФХ) департаменти директори билан учрашув бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ЎзР ТИВ сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.

Маълумотга кўра, бугун Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов Европа ташқи фаолият хизмати (ЙТФХ) департаменти директори Гуннар Вигандни қабул қилди. Жаноб Г. Виганд “Ўзбекистон – ЙИ” ҳамкорлиги қўмитасининг Тошкент шаҳридаги навбатдаги йиғилишида иштирок этаётган Европа Иттифоқи делегацияси бошлиғидир.

Суҳбат давомида икки томонлама муносабатларни ривожлантириш масалалари ҳамда “Ўзбекистон – Европа Иттифоқи” ҳамкорлиги кенгашининг 2014-йил 17-март куни Бруссел шаҳридаги йиғилиши доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди.
Бўлиб ўтган фикр алмашинуви турли соҳалардаги ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга икки томонда ҳам қизиқиш мавжудлигини тасдиқланди. Жумладан, иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш, атроф муҳитни асраш, парламент тизимини мустаҳкамлаш, суд-ҳуқуқ ва таълим соҳаларини ислоҳ қилиш, фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қаратилган истиқболли лойиҳалар бўйича ҳамкорлик алоқалар ривожида алоҳида ўринга эга.
Шунингдек, томонлар халқаро муаммоларнинг долзарб жиҳатлари кўриб чиқдилар.
Учрашувда ЕИ Делегацияси бошлиғи, Элчи Юрий Штерк иштирок этди, деб кўрсатилади ташқи сиёсий муассаса хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: