Ўзбекистон ТИВда Европарламент делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

Дата: 19:00, 22-05-2017.

Тошкент. 22 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Европарламент депутатлари, Руминия ва Германия вакиллари бўлган Юлий Винклер ва Исмоил Эртуғларни қабул қилди. Бу ҳақида вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

ТИВ маълумотига кўра, суҳбат давомида Ўзбекистон ва Еропарламент ўртасидаги мулоқотнинг, хусусан парламентлар даражасидаги алоқаларнинг ижобий динамикаси қайд этилди.

“Европарламент депутатлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзолари билан бугун Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган давра суҳбатидаги иштироклари тўғрисида сўзлаб бердилар”, - дейилади душанба куни тарқатилган хабарда.

“Учрашувда мамлакатимизда қабул қилинган 2017-2021 йилларда ривожланишнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш доирасида қонун устуворлигини таъминлаш, ҳуқуқни қўллаш амалиёти, ижро ҳокимияти органлари ва қонунларни тадбиқ этилиш устидан депутатлар назоратини мустаҳкамлаш соҳаларида Европа тажрибасини ўрганишдан Ўзбекистон манфаатдор эканлиги таъкидланди”, - дейилади хабарда.

Музокараларда халқаро ва минтақавий сиёсатнинг айрим муаммолари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: