Ўзбекистон ТИВда Германия элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент. 27 феврал. ЎзТАГ – Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Германия Федератив Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Найтҳарт Ҳофер-Виссингни қабул қилди, дейилади ўзбек ташқи сиёсий муассасаси матбуот хизмати хабарида.
Учрашувда иккитомонлама муносабатлар ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари, 2014-йил 14-15-октябр кунлари Берлин шаҳрида ўтказилган вазирликараро сиёсий маслаҳатлашувлар доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди.
Томонлар мулоқот давомида Ўзбекистон-Германия сиёсий мулоқотини давом эттириш ва савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги узоқ муддатли ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантиришга ўзаро қизиқиш билдирдилар.
Элчи вазирни 2019-2020-йилларга БМТ Хавсизлик кенгашининг доимий бўлмаган аъзолигига ГФР номзодини илгари суриш ҳақида хабардор қилди.
Шунингдек, учрашувда турли даражадаги бўлажак икки томонлама алоқалар жадвали ва баъзи халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилди.