Ўзбекистон ТИВда Грузия элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент. 4 ноябр. ЎзТАГ – Яқинда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида (ТИВ) Грузиянинг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Константин Жгенти билан учрашув бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) муассаса матбуот хизматига асосланган ҳолда.
“Томонлар икки мамлакат алоқалари кун тартибига оид масалалар, шунингдек, турли даражалардаги бўлажак ўзбек-грузин алоқаларига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилдилар”, – деб таъкидлашди муассаса матбуот хизматида.
Эслатиб ўтамизки, илгари ЎзТАГ 21 ноябр куни Грузия Ёшлар ва спорт ишлари вазири Левон Кипианининг Ўзбекистонга ташрифи бошланиши ҳақида хабар қилган эди. Ушбу ташриф муҳим тарихий сана – Тбилисининг “Динамо” жамоаси ва москванинг “Торпедо” клублари ўртасида Тошкентда бўлиб ўтган ўйиннинг 50 йиллигига бағишланган.
Юбилей муносабати билан Тошкентга Грузия футбол фахрийлари термаси ҳам ташриф буюради ва бу ерда ўзбекистонлик футбол фахрийлари билан ўйнайди.