Ўзбекистон ТИВда Грузия элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Дата: 14:11, 05-07-2017.

Тошкент. 5 июл. ЎзТАГ – 4 июл куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Грузиянинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Константин Жгенти билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилади ўзбек ташқи сиёсий муассасаси матбуот хизмати.

“Мулоқот чоғида турли соҳаларда Ўзбекистон-Грузия мулоқотини янада мустаҳкамлаш истиқболлари, жумладан, ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қўшма тадбирлар режаси (“Йўл харитаси”) лойиҳаси юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, учрашувда вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувлар ва Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлисини ўтказиш муддатлари ҳамда турли даражалардаги бошқа ташрифлар режаси муҳокама қилинди”, - дейилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: