Ўзбекистон ТИВда ИҲТ миссияси раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди

Дата: 15:52, 23-12-2014.

Тошкент. 23 декабр. ЎзТАГ – Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида (Ўз.Р ТИВ) Ислом ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) 21-декабр куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайловни Кузатувчилар миссияси раҳбари, ИҲТ сиёсий департаменти директори Али Абулҳассани Шаҳреза билан учрашув бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир маълумотлар Ўз.Р ТИВ сайтида жойлаштирилган.

Учрашув давомида меҳмон сайлов куни ИҲТ Миссияси аъзолари 100 дан ортиқ сайлов участкасида бўлганликларини маълум қилди ҳамда сайлов жараёнини яхши ташкиллаштирилганлигини ва жойларда моҳирона бошқарув йўлга қўйилганлигини қайд қилиб ўтди.

Шунингдек, Али Аболҳассани сайловчиларнинг юксак фаоллиги “ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий соҳаларда парламент ролини мустаҳкамлашга қаратилган сиёсатни аҳоли қўллаб қувватлашининг тасдиғи” эканлиги таъкидланди.

Шунингдек, Ўзбекистон ва ИҲТ ўртасидаги ҳамкорликнинг амалий масалалари муҳокама қилинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: