Ўзбекистон ТИВда Иордания элчиси қабул қилинди

Дата: 14:34, 30-05-2018.

Тошкент. 30 май. ЎзТАГ – Куни-кеча, 29-май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Иордания Ҳошимийлар Қироллигининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Солиҳ Аҳмад Ал-Жаварнеҳ билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Томонлар суҳбат чоғида Ўзбекистон-Иордания ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилдилар.

“Учрашув доирасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан Иордания Ҳошимийлар Қироллиги Ташқи ишлар ва муҳожирлар вазирлиги ўртасида ҳамкорлик ва маслаҳатлашув тўғрисидаги Протокол имзоланди. Ушбу ҳужжат икки давлат ташқи сиёсат идоралари ўртасида институционал ҳамкорлик қилиш учун ҳуқуқий асос бўлади”, - дейилади хабарда.

Сурат манбаи: https://www.uzdaily.uz/articles-id-25547.htm

Янгилик билан ўртоқлашиш: